среда, 20 июля 2016 г.

Фолкълор қушиқлар халқ руҳиятининг кўзгуси   


       
Сурхондарё вилоятининг бебаҳо мусиқий бойлиги ота-боболаримизнинг санъатга қизиқиши, аждодларимизнинг асрлар оша мусиқа мероси, достонлари, ички ҳис-туйғулари, кечинмалари, дардлари, хонишлари, урф-одатлари, миллий қадриятлари, куй ва қўшиқлари ва албатта миллий мафкураси, миллий чолғулари: дўмбира, сибизға, шупуллак, чанқовузлар куйларида устоздан шогирдга ўтиб бизгача етиб келди. Бой мусиқа меросимизнинг мустақилликкача бўлган аҳволи ачинарли ҳолга келиб қолган эди. Миллий чолғуларимизда ижрочилик санъати ва уларда яратилган оҳанглар санъатсевар халқимиз, донкуяр мусиқашуносларимиз қалбидагина сақланиб, авайлаб-асралиб шу кунларимизгача етиб келди.
Сурхон вохасининг айрим  қишлоқларида сигир соғиш жараёни  турлича  бўлган. Хатто халқ оғзаки  ижодидан фойдаланиб аёллар қўшиқ куйлаб сигир соғишган. Чорвачиликка оид соғим қўшиқлари, мехнат  қўшиқлари оғиздан оғизга ўтиб бизгача етиб келган.
                
Говмишгинам  хўшшимў – хўшшимў,
                 Говмишгинрам хўшшимў – хўшшимў.

                Ола сигир ол дейди –хўшшимў,
                Иссиқ жойга сол дейди – хўшшимў.
                Ола сигир сутини – хўшшимў,
                Асал дейди, бол дейди – хўшшимў.

               Говмишгинам хўшшимў – ъўшшимў,
               Говмишгинам хўшшимў – хўшшимў.

               Зоти бобо боққаним – хўшшимў,
               Момо хаво соққаним –хўшшимў.
               Сенинг сутинг эл хайр – хўшшимў,
               Эганг сен билан бойир – хўшшимў.

Воханинг бошқа бир тоғлик қишлоқларида эса  сутдан сариёғ ажратиш жараёнида хам  аёллар томонидан  қўшиқлар куйланган.
              
               Купим асли ўрикдано – ўрикдано,
               Купим ўтсин кўрикдано – кўрикдано.
               Купигинам шошмасино – шошмасино,
               Айронлари тошмасино – тошмасинго.

               Опкела купини пишсин,
               Қизлара ўйинга тушсин.

              Купига сут қуйилсин,қовоқлари уйилсин.
              Қўрадаги оқ қўчқор-а ,тўйларига сўйилсин.

              Опкела купини пишсин,
              Қизлара ўйинга тушсин.

             Осмондаги ой бўлсин,қамиш тутсанай бўлсин.
             Купи пишган қизчаниг-а,куёвчаси бой бўлсин.
          
             Опкела купини пишсин,                                                                                                                                                                                                                                                                                                
            Қизлара ўйинга тушсин.

Кўп йиллар мобайнида меҳнаткаш халқни бирдамликка иш завқини туйишга ўргатган халқ қўшиқлари бугунги кунга келиб болалар қалбида ҳам  ана шундай ишни завқ билан бажариб, меҳнаткаш ва уддабурон қилиб тарбиялашда ўз самарасини беради.

        Куйга солиб айтиладиган кичик лирик шеър қўшик деб юритилади. Қўшиқ санъатнинг инсоният томонидан энг олдин ўйлаб топилган тури деб тахмин қилинади. Ривоят қиладиларки, ер юзидаги биринчи қўшиқ Хобил отли ўғли ўлганда, Одамато томонидан айтилган марсия бўлган экан.3
          Халқ ўзининг нозик ва мураккаб туйғуларини, кечинмаларини, қўшиққа айлантирган. қўшиклар халқ томонидан ва реал ижодкорлар   (шоир ва бастакорлар) томонидан яратилишига қараб икки турга ажратилади:  халқ қўшиқлари ва замонавий (ёзма адабиёт намунаси бўлган) қўшиқлар.
         Халқ қўшиқларни яратиш тараққиёт чўққига кўтарилган бугунги кунда ҳам давом этаётганлиги диққатга зазовордир. Халқ қўшиқлари кўп қиррали ва сертармоқ бўлиб, ўзбек халқи томонидан меҳнат, маросим, мавсум, лирик йўналишларда уларнинг минглаб намуналари яратилган. Халқ қўшиқлрининг  қуйидагича турлари мавжуд :
1.      Лирик кушиклар:  Бундай қўшиқларда инсонларни рухий олами, ишқий кечинмалари акс этган, улар асосан тўрт мисрали бандлардан ташкил топиб, касб, пайт, ўрин танламайди , уларни исталган вақтда исталган киши хохишига кўра баланд овоз билан ёки хиргойи қилиб айтаверган. Лирик қўшиқлар халқ қўшиқлари орасида жуда қадимийлиги,  сонининг кўплиги ва бадиий савиясининг юксаклиги билан ажралиб туради.
Мисол :                          
 Оҳ урарман, оҳ урарман,
                                         Оҳларим тутгай сени.
                                          Кўз ёшим дарё бўлиб,
                                         Балиқлари ютгай сени. («Галдир»)
Лирик қўшиқларнинг дастлабги намуналари Махмуд Қошғарийнинг 1072-7074-йилларда яратилган «Девону луғати-турк» асари орқали етиб келган.
2.      Меҳнат қўшиқлари. Бу турга мансуб қўшиқлар халқ шеъриятининг энг қадимий шаклларидан бўлиб, улар ибтидоий инсоннинг меҳнат фаолдияти билан бевосита алоқадорликда вужудга келган. Бундай қўшиқлар меҳнат тури жараёнида ижро этилади, қўшиқлар матнида ўша меҳнат тури билан боғлиқ асбоб ускуналар ва уларга мурожат этиш  мотивлари етакчилик қилади. Меҳнат қўшиқларининг ўзи қуйидаги турларга ажратилади :
      а)  деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар: қўш қўшиқлари, ўрин қўшиқлари ( «Тўлмадингми, Қорадарё» ва бошқалар) , янчиқ қўшиқлари    («Хўп хайда», «Майдагул» ), ёрғичоқ (қўл тегирмони) қўшиқлари .
              мисол:                           
Шохларим бор газ-газ қулоч,
                                                   Устида ўйнар қалдирғоч.
                                                   Хайдай десам, қорним оч,
                                                   Мен қўшга қандай ярайин?(«қўш қўшиги»дан)

б) Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар : Хўш-хўш ( Говмишим), турей-турей, чуриялар.
              Мисол:                     
 Хўш-хўш дейман ола бош,
                                                  Кўзинг ўткир қаламқош.
                                                  Қаламқошинг сузилсин,
                                                  Сутинг ерга сизилсин.(«Хўш-хўш»қўшиғидан)

д) Хунармандчилик билан боғлиқ қўшиқлар : чарх қўшиқлари, бўзчи қўшиқлари, ўрмак қўшиқлари, (ўзбек аёлларининг гилам, шолча тўқиш билан боғлиқ меҳнат қўшиқлари), кашта қўщиқлари (каштанинг турлари :санама, илма, жамалак, йўрма).
           Мисол:                         
 Чарх йигириб, чарх йигириб,
                                                   Шул қўлгинам толадур.
                                                   Агар шуни йигирмасам,
                                                  Болалар оч қоладур. («Чарх қўшиқлари»дан)

3.Мавсумий маросим қўшиқлари. Бу турга мансуб қўшиқлар биронта мавсумий маросим билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзига хос жихатлари мавжуддир. Бундай қўшикларнинг асосийлари қуйидагилар:
а) Суст хотин (ёмғир чқкириш қўшиғи). Суст хотин қадимги зардуштийлик (оташпарастлик) динида муқаддас саналган Тиштирийанинг халқ орасида номи ўзгариб кетган образидан иборат. Бунда баҳор ойларида ёмғир етарлича ёғмаса, қишлоқ аёллари йиғилишиб, полиз қўриқчисига ўхшаш қўғирчоққа кекса аёл кўйлагини кийдириб, қишлоқдаги барча хонадонларга киришиб, «Суст хотин» қўшиғини айтиб юрганлар. Хонадон эгалари уларни шодлик билан қарши олиб, қўғирчоқ устидан сув сепишиб, маросим иштирокчиларига хайр садақа улашишган. Маросим тугагач, йиғилган хайр садақа хисобига Суст хотинга атаб катта ис чиқарилган. Суст хотин зардуштийларда ёмғир тангриси (осмон сувлар худоси ) хисобланган.
        
 Мисол:                     
   Суст хотин, сузма хотин,
                                   Кўланкаси майдон  хотин!
                                   Ёмғир ёгдир, хўл бўлсин,
                                   Ер-у жаҳон кўл бўлсин,
                                   Майсалар қулоч ёзсин,
                                  Сут-у қатиқ мўл бўлсин. («Суст хотин»қўшиғидан)6

б) Чоймомо (шамол тўхтатиш қўшиги). Бундай қўшиқларда илтижо қилинадиган Чоймомо тарихан Чуй момо, яъни «шамол момо» образидан иборат бўлиб, у зардуштийларнинг шамол тангриси хисобланган. Чоймомо маросим қуйидагича ўтказилган: Икки кампир эски кийим ва чопон кийиб, юзларига қора куя суртишиб, қўлларига асо (хасса) ушлашиб олдинда «Чоймомо» қўшиғини айтиб юришган. Бўй етиб қолган бешта қиз бошларига шолча ёпиб, қапирлар ортидан эргашган ва қўшиққа жўр бўлиб юришган. 7-8 ёшлардаги бир ёки бир неча ўғил болалар хуржун осилган эшакларга  минишиб, хонадонлардан хайр-садақаларни йиғиб юришган. Эшакка ўқлоқ, юмшоқ супурги ва кели сопи судратиб қўйилган. Маросим тугагач, йиғилган хайр-садақа хисобига шамол тангриси шарафига ис чиқарилган.
           «Чоймомо» маросимлари хозир ҳам Қозоғистоннинг  Туркистон, сайрам атрофларида яшовчи ўзбеклар орасида сақланиб қолган.
            Мисол:            
   …Боса-боса беринглар,
                                       Босилиб қолсин қув шамол.
                                       Уча-уча беринглар,
                                      Училиб қолсин бу шамол.(«Чоймомо» қўшиғидан)

д) Ё,Хайдар (шамол чақириш қўшиғи). Қўшиқда шамол хомийси сифатида  Хайдар яъни Мухаммад алайхисаломнинг куёви, тўртинчи халифа Алига мурожат қилинади. Бу қўшиқнинг қуйидаги тўрт мисрасида сақланиб қолган:
                                
 Хайдар, ота-онанг ўлибдир,
                                  Моли сенга қолибдир.
                                  Боланг сувга оқибдир,
                                               Шамолингни қўйворивор.
       Юқордаги қўшиқ турларидан ташқари халқ орасида тўйларда ўлан айтишар, ёр-ёрлар, келин саломлар ханузгача сақлантб келмоқда. Лапар (икки киши томонидан ёки икки тараф томонидан айтиладиган қўшиқ, «айтишув» деб ҳам юритилади), болаларга мўжалланган «Алла», овунчоқ қўшиқлар, уйин қўшиқлар («Оқ теракми, кўк терак», «Бойчечак»(бу қўшиқнинг тўрт, олти, саккиз қаторли кўринишлари бор)), «Рамазон» ва бошқалар) ҳам халқ қўшиқларининг гўзал намунасидир.
         «Ёр-ёр» қўшиқларидан намуналар:
                      
 Йиғлама қиз йиғлама,
                        Тўй сенники ёр-ёр.
                        Остонаси тиллодан,
                        Уй сенники ёр-ёр.7
                     Қудапошша, уйингизга келин келди, ёр-ёр,
                     Келинмас, бир умрга қизингиз келди, ёр-ёр.
                     Ўғлингизга вафодор хамрох келди, ёр-ёр,
                     Муҳаббатин ўзи-ла ола келди, ёр-ёр.
       
                                  
  Қуйида келтирилган мисоллар каби халқ оғзаки ижоди намуналаридан бўлган қўшиқлар таълим жараёнида ҳам ўз самарасини беради биринчидан, болалар халқ оғзаки ижодига хурмат рухида тарбия топади ва миллиийликни хурмат қилишни ўрганади. Иккинчидан, шу каби қадриятларимиз ёқолиб кетиши олди олинади.
          Қадимда момларимиз ҳам гилам тўқиб, кашта тикиб, чарх йигириб қўшиқ хиргойи қилган. Эркаклар далада ишлаб, чорва боқиб, хунарманчилик қилиб қўшиқчилик санъатини ҳам бажарган. Агар бугун биз ҳам таълим жараёнида шу каби усуллардан фойдалансак дарс мазмунли ва самарали бўлади. Чунки бобо-ю момоларимиз тикган, ясаган меҳнат махсули бугунги кунга келиб ҳам ўз қадр-қимматини ёқотган эмас. Зеро уларнинг иш завқини туйиб меҳнат қилишларида халқ оғзаки ижодининг ўрни беқиёсдир.
                    Оханг қанчалик қадрли ва ёқимли бўлса унинг мазмун бойлиги ҳам ортиб бораверади. Хозир радио тўлқинлари ёки телевизор экранлари орқали эфирга узатилаётган айрим қўшиқлар, ҳар хил турдаги шовқинли мусиқалар инсонга хуш кайфият бағишлагандан кўра унинг асаб толаларига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга инсон хотирасинин сусайишига, ўсмир болаларнинг қизиққон, сержахл бўлиб вояга етишишига замин хозирлайди. Бу ходиса бугунги кун олимлар томонидан ўз исботини топган. Бундан ташқари бошланғич синф ўқувчиси устида ўтказилган тажрибага кўра болага шовқинли рокк қўшиқларидан бирини эшиттирганда  унинг хотирасида карра жадвалини унутиш холати юзага келган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, беъмани мусиқалар  нафақат ўсимликлардаги ёки инсон танасидаги хужайраларга, балки сувда хосил бўладиган кристалл доначаларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, ўзбекона, халқона охангларимизни топиб уларни қунт билан ўргансак мақсадга моффиқ бўлади.
                   Халқ оғзаки ижоди фолклор қўшиқларни нафақат болалар балки катталар ҳам ўрганса, фарзандлари оила даврасида хиргойи қилиб, тинглаб ўз юмушлари билан машғул бўлса қадрли охангларимиз, дилтортар наволаримиз унутилмайди. Аксинча меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик каби ўзбек халқининг ажойиб фазилатлари болалар қалбида ҳам ўз уруғларини сочади. Зеро, унутилмас мақом қўшиқларимиз ҳам миллийлигимиздан нишона.  Ўзбек халқи, ўзбек миллати каби бағри кенг болажон халқ дунёда йўк. Ўзбек фарзанлари ҳам халқ оғзаки ижоди, миллий қадриятларини қадрига етадиган фарзандлар бўлмоғи керак. Албатта бунда оила, махалла ва мактаб ўзаро хамкор ва хамфикрлиги мақсадга мувоффиқдир. Шунда таълим тизимида  қам бу хамкорлик ўз самарасини беради.
Қўшиқ жон озиғи. Агар эътибор берсангиз, халқимиз инсоннинг туғулишидан тортиб то дунёни тарк этиш маросимигача ўз туйғуларини мана шу қўшиқлар орқали ифода этади. Бугунги кунда республикаимзнинг турли вилоятларида фаолият кўрсатаётган фолклор ансамбиллари томонидан ўзларига мансуб бўлган худудга хос қўшиқларни қайта тиклаш, уларга янги жилвалар бериш, бойитиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қўзшиқлар орасида болаларга оид қўшиқлар ҳам талайгина.
                Масалан:   
 Бойчечагим бойланди,
                                     Қозон тўла айронди.
                                     Айронингдан бермасанг,
                                     Қозонларинг вайрондир.
                 Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак,
                 Юмшоқ ердан юмалаб чиққан бойчечак.
                                     Бойчечакни тутдилар,
                                     Тут ёғочга осдилар.
                                     Қилич билан чопдилар,
                                     Бахмал билан ёпдилар.
                 
                Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак,
                Юмшок ердан юмалаб чиққан бойчечак.
         Бойчечак-ижобий образ, у ёшлик, жўшқинлик рамзи. У болаларнинг баҳор фаслидаги биринчи қўшиғи хисобланади. Бу қўшиқ баланд овоз билан айтилади. Маълумки, халқимизда тут дарахти муқаддас хисобланади. Халқ тут дарахти мевасини севиб истеъмол қилади. Унинг танасидан тароқ, бола учун бешик ясашади. Бойчечак халқ орасида рамзий ахамиятга эга бўлиб, унда чуқур маъно бор. Шу боис меҳнат таълими жараёнида мана шундай болалар фолклори дарснинг янада мазмунли ўтишида хизмат қилади.
                          



                   «Мирхайдарим хўппон акам»
        (халқ оғзаки ижодида шамоллар чўпони Мирхайдар бобога атаб хазил-мутоиба қўшиқ куйланган)
          

Мирхайдарим хўппон акам, шамолларга чўпон акам.   
Семиз бўлса пишиб-шишиб, бақ-бақадор гўппон акам.

Тоққа чиқса така акам, икки шохи тагал акам.
Аччиқланса хирмон бузар, чағир тошдай дағал акам.

Қумга чиқса қуйин акам, хашоратга қийин акам.
Ғазаб қилса чир айланар, ухлаб ётса суюн акам.

Майин акам, лўппон акам, бағри камол осмон акам,
Рахим қилиб эсиб турса, буғдой бўлак сомон акам.

                        «Тулки тўйи»
 (ёзда бемахал ёмғир ёққанда «тулки тўй қилияпди» деган гап бор, шунга аталган хазил-мутоиба қўшиқ ҳам яратилган. Ушбу ибора Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» асарида ғам келтириб ўтилган)

                    Тулки болали бўлди- нима-нима?
                 Ўнта холали бўлди- эх хэ…
                 Чўпон бўлди қўй қилди- нима , нима?
                 Боласини тўй қилди- эх хэ…

                Тўйига ёмғир ёғди , қозони селга оқди,
                Хаво келди туманлаб-о , тулки қочди тубанлаб.

              Хўп бўпти , ажаб бўпти-ё,
              Хўп бўпти , ажаб бўпти.

             Чодир ипи чўзилди, тулки тўйи бузулди.
             Чангалда ош сузилди-ё, кўриб ичим узулди.

              Хўп бўпти , ажаб бўпти-ё,
             Хўп бўпти , ажаб бўпти.

                   «Ўйна-ўйна дейдилар»
   (Байрамона қўшиқ. Жамоа ижросида айтилади )

Ўйна-Ўйна дейдилар, жўшиб ўйна дейдилар.
Бугун элда катта тўй, тўйиб ўйна дейдилар.

Яллачи бобом бозини баланд кўтар созини.
Суйсанг агар кўтаргин, қизларинг нозини.

Алача кийган бий бўлар, ялла қўшик, куй бўлар.
Даврада уйнаганнинг, тилаклари тўй бўлар.

Ўйна-ўйна дейдилар, қўшиб ўйна дейдилар.
Бугун элда катта тўй, тўйиб ўйна дейдилар.

      Сурхон фолкълори бой тарихга эга. Кушикларнинг хам яратилиш жараёнидан токи куйланиб халк орасида таркалиши учун хам маълум вакт утган. Аммо кушиклар йиллар мобайнида хам уз мавкеини ёкотган эмас. Чунки бу кушиклар жалкнинг келиб чикиши, ижтиоим ахволи ва халк рухиятининг кузгуси сифатида яшаб келмокда.


                                                     Эшмуродова Дурдона

       


Комментариев нет:

Отправить комментарий