четверг, 21 июля 2016 г.

Бош кийимлар

Ҳар бир миллат ва элатларнинг  кийимлари ўзига хос миллий  маҳаллий белгиларга эга бўлиб,барча  аньанавий кийимлар умумий маьлум бир асосга бориб тақалади.Сурхондарё воҳаси халқининг кийим-кечаклари жуда хилма-хил ва ранг барангдир.Либослар ҳақида гап кетар экан,бош кийим булар орасида муҳим аҳамиятга  эгадир.
“Ёзни “Камалак” билан”

     
Мустақиллик берган неъматлар, имкониятлар беқиёс. Унинг шарофати билан бугун ҳар бир махалла юрт обод, йўлларимиз равон, дилларимиз шод. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, ўз махалласи, ўз шахри, ўз тумани, ўз вилояти билан фахрланиш хисси ёшлар қалбига сингиб кетган.
Ёз ўтмоқда соз

       
Ҳар бир ёш авлод борки ўзининг куч ғайрати, истеъдод ва интилиши билан ватаним корига ярасам дейди. У хох санъаткор, хох ижодкор, хох рассом ва спорчи бўлсин барининг мақсади битта юртининг келажаги, аждодларга муносиб фарзанд бўлиш учун олға қадамлар билан юксак марраларни забт этишдир. Уларни мана шундай эзгу мақсадларини амалга оширишда “Камалак” болалар ташкилоти кўмакдош бўлмоқда. Таътил мобайнида ҳам бунинг исботини кўришингиз мумкин.

среда, 20 июля 2016 г.

Журналист бўлмоқчиман

         
Хар биримиз болалигимизданоқ турли хил касб соҳиби бўлиш истагида юрамиз. Йиллар ўтиши билан касблар орасида кўнгилга яқин ва энг муносибини саралаб оламиз. Шундай касблар борки инсон уни танлай олмайди, аксинча касб инсонни танлайди. Ана шундай қисматга битилган касблардан бири журналистика соҳасидур. 
Фолкълор қушиқлар халқ руҳиятининг кўзгуси   


       
Сурхондарё вилоятининг бебаҳо мусиқий бойлиги ота-боболаримизнинг санъатга қизиқиши, аждодларимизнинг асрлар оша мусиқа мероси, достонлари, ички ҳис-туйғулари, кечинмалари, дардлари, хонишлари, урф-одатлари, миллий қадриятлари, куй ва қўшиқлари ва албатта миллий мафкураси, миллий чолғулари: дўмбира, сибизға, шупуллак, чанқовузлар куйларида устоздан шогирдга ўтиб бизгача етиб келди. Бой мусиқа меросимизнинг мустақилликкача бўлган аҳволи ачинарли ҳолга келиб қолган эди.
Тарбия тарихига назар

Таълим тарбия тарихига назар ташлар эканмиз, дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, буюк мутафаккир ижодигача ёшларни меҳнатсевар бўлиб етишиши, касб хунар ўрганиши, меҳнат ахлини хурмат қилиш хамда меҳнат инсонни улуғлаш масалаларига алохида эътибор берилганлигига гувох бўламиз.
Бошланғич синф ўқучиларига халқ мақоллари  
  ва қўшиқлари асосида  дарс утишнинг
                тарбиявий ахамияти.

Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқи таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби умуминсоний фазилатларни тарбиялаб келган. Бошланғич синф ўқиш дарсларида берган халқ оғзаки ижоди намуналари билан ўқувчиларни яқиндан таништириш ҳам улар маънавиятини ўстириш, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади.
                                          Ёкимли охангга нима етсин?!

Сурхондарё вилоятининг бебаҳо мусиқий бойлиги ота-боболаримизнинг санъатга қизиқиши, аждодларимизнинг асрлар оша мусиқа мероси, достонлари, ички ҳис-туйғулари, кечинмалари, дардлари, хонишлари, урф-одатлари, миллий қадриятлари, куй ва қўшиқлари ва албатта миллий мафкураси, миллий чолғулари: дўмбира, сибизға, шупуллак, чанқовузлар куйларида устоздан шогирдга ўтиб бизгача етиб келди.