четверг, 21 июля 2016 г.

Ёз ўтмоқда соз

       
Ҳар бир ёш авлод борки ўзининг куч ғайрати, истеъдод ва интилиши билан ватаним корига ярасам дейди. У хох санъаткор, хох ижодкор, хох рассом ва спорчи бўлсин барининг мақсади битта юртининг келажаги, аждодларга муносиб фарзанд бўлиш учун олға қадамлар билан юксак марраларни забт этишдир. Уларни мана шундай эзгу мақсадларини амалга оширишда “Камалак” болалар ташкилоти кўмакдош бўлмоқда. Таътил мобайнида ҳам бунинг исботини кўришингиз мумкин.
Вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан  2016 йил “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳасини ўтказиш учун вилоят Кенгашининг 2016 йил 29 апрелдаги 02-01/88-сонли  фармойиши қабул қилинди ва ижро учун шаҳар тва туман Кенгашиларига юборилди.
Ушбу фармойишга асосан вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан Узун туманидаги  “Хонжиза”  , Олтинсой туманидаги “Ваҳшивор”, “Мироб” номли  болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш  оромгоҳларида  маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
“Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида оромгоҳда “Камалак” Болалар ташкилоти фаолиятини мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш мақсадида болалар билан семинар-тренинг,“Камолот ва Камалак” доим бирга бўлажак” акцияси, “Ёз-ўтмоқда соз” спорт мусобақалари, “Рақс гулшани” кўрик-танлови, “Мунозара” танлови, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, Биринчи тез тиббий ёрдам, “Камолот ёғдуси” асфальтга расм чизиш,“Биз истиқлол фарзандларимиз” мавзусида назм ва наср семинар тернинглар ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиган  ва танловларда ғолиб бўлган болалар фахрий-ёрлиқ  ва “Камолот” кутубхонаси”дан китоблар тақдим этилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки болалар машғулот дарслари ва танловлар орқали билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда ўз истедодларини ҳам намойиш қилди.
Юксак маънавиятли, хур фикрли авлод асло таназзулга юз тутмайди. Уларнинг энг эзгу йўли кўзлаган улкан мақсади бўлади, мақсад бор жойда ўз ўзидан мувоффақият хам бўй кўрсатади. Чунки истаклар бирлашган жойда мақсадлар амалга ошаверади. Ана шундай мақсади йўлида интилувчан ёшларни бағрига олган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати янги истедодларни кашф этишда давом этади.

                                     
                                      Дурдона Эшмуродова
                                      “Камолот”ЁИҲ фаоли



Комментариев нет:

Отправить комментарий