среда, 20 июля 2016 г.

Бошланғич синф ўқучиларига халқ мақоллари  
  ва қўшиқлари асосида  дарс утишнинг
                тарбиявий ахамияти.

Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқи таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби умуминсоний фазилатларни тарбиялаб келган. Бошланғич синф ўқиш дарсларида берган халқ оғзаки ижоди намуналари билан ўқувчиларни яқиндан таништириш ҳам улар маънавиятини ўстириш, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади.

          Умумий ўрта таълим жараёни ўқувчи шахсини узлуксиз ривожлантиришда мухим педагогик омил сифатида хизмат қилади. Жамият ривожланишининг хозирги босқичида  мамлакатимиз равнақини куп жихатдан умумий ўрта таълим тизимида ўқувчи шахсини ривожлантириш имкониятларини таъминлайди. Чунки таълимниниг истиқболи, жамият аъзоларининг билимдонлиги, маънавий савияси, бугунги кунда тайёрланаётган мутахасисларни сифати хамда шахс,  давлат, жамият, фан-техника, технологиялар ишлаб чиқариш тараққиётини таъминловчи олимлар  хамда мутахасисларнинг илмий салохияти ва касбий махорати, таълим муассаларининг моддий-техникавий холати умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга тақдим этилаётган таълим мазмун ва сифатига кўп жихатдан боғлиқдир. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг дунё миқёсидаги мавқеи ва обрў эътиборини белгиловчи омиллардандир.
          Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, майллари хамда қизиқишларини қайд қилиб бориш билангина чекланиб қолиш нотўғри бўлади. Бу ўрганиш асосида ўқувчиларни ўзига хос хусусиятларини хисобга олиб, улар билан олиб бориладиган  тарбиявий ишни ташкил этиш мухимдир.
         Ўқувчи таьлим жараёнида ижтимой фойдали маслахатга, халқ мақолларига ва жамоат ишига ўрганиши лозим. Ўқитувчиларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси билан, ота-оналар ва теварак атрофидаги кишилар билан киришиладиган муносабатларини ўргатиш жуда мухим ахамият касб этади. Бу муносабатлар жараёнида шахснинг дунё қараши янада кенгаяди. Ўқувчиларни тиббий иш ва кундалик хатти харакат жараёнида ўрганиш ўқувчига хақиқий баҳо беришга ёрдам беради. Бунда эса халқ мақоллари ва кўшиқларининг ўрни беқиёсдир.
          Хақиқатдан ҳам халқ мақоллари ва қўшиқлари ёрдамида ўқувчиларнинг ақл идрокини ўстириш, марифат зиёсидан бахраманд қилиш, умумбашарий қадриятлар рухида тарбиялаш, истиқлол талабидир. Бунинг учун аввало ўқитувчининг ўзи  айнан шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак. Бу унинг зиммасига катта маъсулият юклайди. Демак, бугунги ўқитувчи таълим сохасини тубдан ислох қилиш, ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, таълим-тарбия жараёнини жахон ривожланган таълим даражасига кўтаришда фаол иштирок этиши билан ривожланган таълим даражасига кўтаришда фаол иштирок этиши билан бирга ўқувчилар қалби ва онгида меҳнатсеварликни шакллантириши мухим ахамиятга эга. Шуни алохида таъкидлаш керакки, меҳнат тарбияси дастлаб оилада, боғчада кейинчалик эса мактабда шаклланади. Таълимнинг пойдевори қанчалик мустахкам бўлса ўқувчини меҳнатсеварликка доир дунёқараши шунчалик ривожланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «…боланинг дунёқараши, диди, салохияти шаклланадиган халқ мақоллари ёрдамида уларга энг етук, энг тажрибали мураббийлар бириктирилиб қўйилишини оддий мантиқнинг талаб этади».
       Мақол ибратли сўздир. Шундай сўзки. Сўзга хусн беради, фикрни тушуниб олишни осонлаштиради, уни ёрқин, таъсирчан қилади. Шунинг учун ҳам мақол одамлар нутқида ҳар доим хамрох бўлади. Кимки уни кўп ишлатса нутқини ширали дейдилар ва диққат билан эшитадилар. Мақолда гап кўп. «Мақол» аслида арабча, «сўз» деган маънони билдиради. Мақол «Оталар сўзи» деб ҳам аталади. Хақиқатдан ҳам у ота боболаримизнинг қадимдан ишлатиб келган сўзлари. Кўплаб мақолларда ички қофия бўлади. Масалан: «омон» билан «сомон», «султон» билан «чўпон» ўзаро охангдош, яъни қофиядошдир. Шу жихатдан улар топишмоқларга ўхшаб кетади. Мақол шеьрий шаклда ҳам бўлиши мумкин. Масалан:
           Олтовлон ола бўлса,
           Оғзидагин олдирар.
           Тўртовлан тугал бўлса,
           Тепадагин эндирар.
       Мақолда ўша халқнинг тарихи, урф-удуми, турмуш тарзи, феьл-атвори, рухияти бутун борлиғи акс этади. Шунга кўра мақоллар турли хил мавзуларга бўлиниши мумкин. Масалан: дўстлик, ватан, меҳнат, илм-хунар эгаллаш, ботирлик, саховат, адолат ва хоказо. Шунингдек меҳнат сўзининг азоб уқубат, бахтсизлик маъносини ҳам фақат мақолларда ёки айрим шеваларда учратиш мумкин.
             Меҳнат ҳам эгиз-эгиз,
             Давлат ҳам эгиз-эгиз.
          Сўз санъатининг махсули сифатида мақоллар ҳам бадиият ходисаларидандир. Уларда бир сўзнинг ўнлаб маъно қирралари, бадиий тасвирий воситалари, поэтик кўчимларининг барча намуналарини учратиш мумкин.
        Масалан, қайси мақол  таркибида келишига караб биргина ёмон сўзи ёмонликдан ташқари худбинлик, текинхўрлик, эгрилик, инсофсизлик, душманлик, қўрқоқлик, нодонлик, илмсизлик, одобсизлик, бахиллик, манманлик, ношудлик, ёлғончилик, сабрсизлик, бевафолик, очкўзлик, номуссизлик, исрофгарчилик ва хокозо маъноларни ифодалайди. Бу –мақолларда сўзларнинг маъно имкониятлари нақадар кенглигини кўрсатади.
          Ўзбек халқ мақоллари дунёдаги бошқа халқларга бўлгани каби мавзу жихатдан хилма-хил ва ранг барангдир. Улар мазмунига Ватан, халқ, меҳнат, оила, олий инсоний фазилатлар каби инсон хаётида мухим хисобланган масалалар хақидаги хукмлар сингдирилган. Шунинг учун ҳам бу мақолларни халқнинг оғзаки қомуси билан тенглаштириш одат тусига кирган. Махмуд Қошғарийнинг  «Девони луғати турк» асаридан ўрин олган мақолларни ҳам ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, хамжихатлик, мардлик, вафодорлик каби ғоявий намуналар безаб турибди. Бу мақолларнинг халқ хаётидаги тутган ўрни ва ахамияти шу жихатдан ҳам мухимки, инсон маиший хаётидаги деярли хамма лавхаларга мос хикматли фикрлар баён этилган. Иккинчи томондан, бу асарларда ўзбек халқининг халқ сифатида, миллат сифатида шаклланиш жараёни, ўзбекона табиат белгилари билан ҳам танишиш мумкин бўлади.
         Ўзбек халқи табиатан халол меҳнатни қувватлаб келган. Пора олиш, харом йўл билан бойлик ортириш хамиша қораланган. Натижада эл юртнинг порахўрга ўгрига, хиёнат йўли билан топилган мол давлатга бўлган муносабатни билдирувчи мақоллар яратилган. Хусуссан бир мақолда «пора дўзах эшигин  очади» дейилса, бошқаларида «порахўрнинг тавбасидан қўрқ, муғомбирнинг йигисидан»  каби асарларга дуч келамиз.
         Халқ мақолларининг матни билан танишар эканмиз, халқимиз фарзандларини бир-бирига хамкор, халол, пок бўлиши билан бирга мард, ватанапрвар, илмни севувчи шахс даражасига кўтарилишини ҳам хохлаганига ишонамиз. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг узоқ ўтмишда яшаб ўтган ўнлаб олим ва алломаларнинг номлари, асарлари, кашфиётлари хақидаги маълумотлар қайта тикланди. Масалан, «Олим бўлсанг, олам сенники», «олимдан от қолади, нодондан дод» каби мақоллар шулар жумласидандир.
          Халқ мақоллари асрлар давомида ўзининг шакл ва мазмун жихатдан беназирлиги билан буюк ва таниқли адиблар эътиборини жалб қилиб келди. Юсуф Хос Хожибдан тортиб Муқумийгача, Алишер Навоийдан тортиб Абдулла Қаххоргача унумли фойдаланган. Мақоллар мундарижаси ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий масалаларга оид мавзулардан иборатдир.
          Мақоллар узоқ ўтмишда бўлгани каби бугунги кунда ҳам мустақилликка эришган ўзбек халқининг ёш авлодини аждодлар хавас қилган баркамол инсон даражасига етакловчи асосий тарбия воситаларидандир.  
                                                        Эшмуродова Дурдона


Комментариев нет:

Отправить комментарий