среда, 20 июля 2016 г.

Тарбия тарихига назар

Таълим тарбия тарихига назар ташлар эканмиз, дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, буюк мутафаккир ижодигача ёшларни меҳнатсевар бўлиб етишиши, касб хунар ўрганиши, меҳнат ахлини хурмат қилиш хамда меҳнат инсонни улуғлаш масалаларига алохида эътибор берилганлигига гувох бўламиз.

            Буни биз турли даврларда яратилган таълимий-ахлоқий асарлар ва халқ оғзаки ижоди намуналари топишмоқ, халқ қўшиқлари , масал, мақол, эртак ва достонларда меҳнат ва касб хунвр одоби, ахлоқи ва қоидаларини ўзлаштириш мухим хаётий зарур эканлиги таъкидланади.
             Бундан ташқари «авесто», Кайковуснинг «Қобуснома», Абу Наср Фаробийнинг «фозил одамлар шахри», Абу Райхон Берунийнинг «гедезия», «минералогия», Махмуд Кошғарийнинг «девони луғати турк», Юсуф Хос Хожибнинг «қутадғу билиг», Алишер Навоийнинг бир қатор асарлари ва шу каби марифий мерос намуналарида меҳнатсеварлик, касб хунарнинг ахамияти хақида мухим фикрлар баён этилган. Булар дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридаги халқ эпослари, эртак, мақол ва топишмоқлардан бошланган.
           Масалан, мана шундай эртаклардан бири «Ақл ва бойлик» эртагидир. Бунда чол тўрт ўғлига қарата «Ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша оила бошлиғи бўлиб қолади», -деган сўзларига ўғилларидан бири зумрат кўзли олтин узуги, иккинчиси зарбоп чопонини, учинчиси эса қимматбаҳо камарини кўрсатади.
          Кенжа ўғил эса саволига «Менда зумрат кўзли узук ҳам, зарбоп чопон ҳам, қимматбаҳо камар ҳам йўқ. Лекин меҳнаткаш қўлим, ботир юрагим, ақилли бошим бор »,-дейди ва отаси уни оила бошлиғи қилиб, уй-рўзғорини мерос қолдиради.
          Кўриниб турибдики, халқ бу эртак воситасида ёшларга инсонни хаётда бахтли қила оладиган нарса меҳнат деган ғояни илгари сурган.
          Фақат эртакларда эмас халқ мақолларида ҳам меҳнатсеварлик, меҳнатга хамкорлик, меҳнатнинг инсонни бахтли саодатли қилиши ифодаланган. Масалан:
           Дарё сувини баҳор тоширар,
           Одам қадрини меҳнат оширар.
          
          Олтин ўтда билинар,
          Одам меҳнатда.

         
Беташвиш бош қайда,
          Меҳнатсиз ош қайда.

          Бирни биров беради,
          Кўпни меҳнат.
 каби мақоллар шулар жумласидандир.
                 Юсуф Хос Хожибнинг меҳнат ахли хақидаги бу фикрлари хақикқатдан қам уларга нисбатан хурмат ва эҳтиромни англатади.  Юсуф Хос Хожибнинг меҳнат тарбиясига оид прогрессив қарашлари тарбиявий жихатдан диққатга сазовордир.
          ХV асрнинг йирик мутафаккири Алишер Навоийнинг меҳнаткаш инсонни улуғловчи меҳнат тарбияси хақидаги фикрлари «Хайратул аброр », «Фарход ва Ширин», «Махбуб-ул қулуб» асарлари ҳам мавжуд.  Алишер Навоийнинг хақиқий инсон учун энг яхши фазилатлардан бири меҳнатсеварлик деб кўрсатади. У «Хайратул аброр»нинг бешинчи мақолатида кишиларнинг саховатига кўз тикишдан кўра ўз қўли билан хаёт кечириш улуғроқ ва олийжаноброқ эканлигини «Хотам Тойи»6 хикоятида келтиради.
        Хотам Тойи бир куни қўй қўзилар сўйдириб, халққа катта зиёфат беради. Сўнг бироз дам олиш учун далага чиқади. Унга елкасида ўтин кўтариб келаётган бир чол учрайди. Хотам Тойи унга «Даштда юриб бехабар қолгандурсан ташла бу оғир юкни, Хотам уйига бориб зиёфатда иззат кўргил», - дейди. Шунда чол кулиб : «Эй, оёғига хирс банд солган , ғайрат водийсига қадам қўймаган киши, сен ҳам бу тикан меҳнатини чекгил ва Хотамнинг миннатидан қутулгин», - деб жавоб қилади.
          Хотам Тойи чолнинг бу сўзларига тан беради ва халол меҳнат билан кун кечириши унинг химматидан баланд эканлигини англайди.
          Алишер Навоий меҳнатни инсонни гўзаллаштириш, фақат меҳнат туфайлигина инсон камол топиши мумкинлигини таъкидлайди. Шу мақсадда у қатор меҳнатсевар бадиий образларни яратган. Масалан, «Фарход ва Ширин» достонинг асосий қахрамони Фарход шундай қахрамонлар сирасига киради.
          Фарход Арманисон ўлкасига қадам қўйганда, ўз юртида Қорандан ўрганган тош йўниш хунарини ишлатиб,  огир меҳнатдан эзилган халққа ёрдам беради. ўз хунари, меҳнати туфайли бир томондан халқнинг оғир меҳнатини енгиллаштирган бўлса, иккинчи томондан севгилиси Шириннинг хурматига сазовор бўлди.
         Фарходнинг меҳнатсевар ва ижодкорлигидан илхомланган Алишер Навоий ўз достонининг иккинчи номини «Меҳмоннома» деб атайди.
         Меҳнатга муҳаббат, ижодкорлик достоннинг марказий масалаларидан бири бўлиб хисобланади.
         Навоий «Махбуб-ул қулуб» асарида эса турли ижтимоий гурухларнинг хаётидаги ўрнини белгилайди, фазилат ва нуқсонларини кўрсатади. Дехқонлар туғрисида фикр юритар экан, «Дехқон дона сочар, ерни ёрмоқ билан ризқ йўлини очар … олам мамурлиги алардин ва олам ахли масрурлиги алардин. Хар қаёнки, қимсалардан харакат, элга ҳам қут еткурур, ҳам барот барот »7 , -деб дехқонларни , яъии меҳнаткаш инсонни улуғлайди. Шу билан бирга шоир бу асарида текинхўрликни, ножўя иш тутувчи кишиларни, очкўз ва таъмагирни, меҳнат қилмай хаёт кечирувчи шахсларни танқид қилади.
                               Меҳнатсеварлик ва ишёқмаслик

Айб йилда эмас, меҳнатда.

          Арини захрин чекмаган.              
Бол қадрини билмас.

          Излаган имкон топар.

          Ахмоқнинг кулгуси кўп,
          Дангасанинг уйқуси.

          Бекорчидан эл безор,
          Сўзидан кўнгил озар.

          Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат.

          Дарахнинг – меваси, отни-сийнаси,
          Одамни меҳнати безайди.

          Киндик қони тўкилган жойда жонинг бор,
          Меҳнат қилган ерда молинг бор.

          Меҳнат ва ўқиш – ога-ини.

          Меҳнат ерда қолмас,
          Олтин- йўлда.
        
 Бадиий адабиётнинг энг қадимий шакли халқ огзаки ижоди.(фолклор) хисобланади. Муаллифнинг ноъмалумлиги, йиллар мобайнида турли айтимчилар томонидан сайқалланиб, такомиллашиб, мукаммал шаклга эга бўлиш халқ оғзаки ижоди намуналарига хос асосий белгидир. Оғзаки ижод ҳар қандай ёзма адабиётга таянч вазифасини бажарган.
         Ёзма адабиётнинг энг мухим ютуғи шундаки, у унитилмайди ва кейинги авлодларга ўзгармай етиб боради. Бу иккала адабиёт тури доимо ёнма-ён яшайдилар ва бир-бирининг ривожига  ижобий таъсир кўрсатади.
         Халқ оғзаки ижоди ёзма адабиётдан анча илгари пайдо бўлган ва ёзма адабиётнинг бунёдга келиши учун замин хозирлаган. Оғзаки яратилган ва оғзаки тарқалган, халқ шоирлари ёки жамоа томонидан яратилиб, оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб келган бадиий асарлар хозирда халқ оғзаки ижоди деб аталади.

                                                         Эшмуродова Дурдона

                                   

Комментариев нет:

Отправить комментарий