четверг, 21 июля 2016 г.

“Ёзни “Камалак” билан”

     
Мустақиллик берган неъматлар, имкониятлар беқиёс. Унинг шарофати билан бугун ҳар бир махалла юрт обод, йўлларимиз равон, дилларимиз шод. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, ўз махалласи, ўз шахри, ўз тумани, ўз вилояти билан фахрланиш хисси ёшлар қалбига сингиб кетган. Ана шундай юрт келажагига айланиб ораётган ёшлар билан учрашувлар вилоят оромгоҳларида ҳам ўтказилиб келинмоқда. Вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан  2016 йил “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳасини ўтказиш учун вилоят Кенгашининг 2016 йил 29 апрелдаги 02-01/88-сонли  фармойиши қабул қилинди ва ижро учун шаҳар тва туман Кенгашиларига юборилди.
Ушбу фармойишга асосан вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан  Сариосиё туманидаги  “Сардор-Парвин”,  Шеробод туманидаги “Нефтчи”, “Сурхон-Шеробод-бешбулоқ” оромгоҳларида лойиҳа асосида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида оромгоҳда “Камалак” Болалар ташкилоти фаолиятини мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш мақсадида болалар билан семинар-тренинг,“Камолот ва Камалак” доим бирга бўлажак” акцияси, “Ёз-ўтмоқда соз” спорт мусобақалари, “Рақс гулшани” кўрик-танлови, “Мунозара” танлови, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, Биринчи тез тиббий ёрдам, “Камолот ёғдуси” асфальтга расм чизиш,“Биз истиқлол фарзандларимиз” мавзусида назм ва наср семинар тернинглар ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиган  ва танловларда ғолиб бўлган болалар фахрий-ёрлиқ  ва “Камолот” кутубхонаси”дан китоблар тақдим этилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки болалар машғулот дарслари ва танловлар орқали билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда ўз истедодларини ҳам намойиш қилди.
Замонавий билим ва касб хунарларни чукур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ўз она юртига меҳр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, хал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги авлодни тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган шу каби тадбирлар юртимизнинг ҳар бир гўшасида давом этмоқда.


                                      Дурдона Эшмуродова
                                      “Камолот”ЁИҲ фаоли

Комментариев нет:

Отправить комментарий